17:56 / 30.11.2018
6 026

"Humo" тўлов тизими 2019 йил бошидан ишга тушади

"Humo" тўлов тизими 2019 йил бошидан ишга тушади
Ўзбекистон миллий тўлов тизими – "Humo" 2019 йил январь-февраль ойларида ишга тушади. Бу ҳақда 30 ноябрь куни Марказий банк (МБ) раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов Ўзбекистон банк секторига бағишланган "Тараққиёт тамойиллари" телекўрсатувида маълум қилди.

Тимур Ишметовнинг сўзларига кўра, МБ янги тўлов тизими учун мустақил равишда терминаллар ҳамда банкоматларни сотиб олади.

"Биз тижорат банкларига янги терминаллар ва банкоматлар сотиб олишни юкламасликка қарор қилдик. Марказий банкнинг ўзи терминалларни сотиб олади ҳамда янги пластик карталарни беради. Шунингдек, янги терминаллар VISA ва Маster Card каби халқаро карталарни ҳам қабул қилади. Бундан ташқари, UzCard тўлов терминалларида ҳам "Humo" пластик карталари ишлайди. Ҳеч қандай муаммолар бўлмаслиги керак", дейди Тимур Ишметов.

Қайд этиш жоизки, 29 ноябрь куни humocard.uz домени Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган. "Humo" тўлов тизимининг расмий сайти айнан мана шу сайт бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, сентябрь ойининг охирида Ўзбекистон президенти мамлакатда Миллий процессинг марказини ташкил этиш тўғрисидаги қарорга имзо чекканди. Ушбу қарорга янги тўлов тизимини яратиш ҳам киритилганди.

Мазкур қарор UzCard тўлов тизимида жорий йилнинг 15 сентябрида юзага келган техник носозликлардан сўнг қабул қилинган. Олдинроқ, Марказий банк янги миллий тўлов тизимининг номини аниқлаш бўйича танлов эълон қилганди. Овоз бериш натижасига кўра, янги тўлов тизими "Humo" деб номланган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » "Humo" тўлов тизими 2019 йил бошидан ишга тушади