Рақамли технологиялар ёрдамида реал ҳаётни янги маълумотлар билан тўлдирувчи, қўшимча реалликка эга жарроҳлик – келажак эмас, балки ҳозирги замонга хос ва у жадал ривожланмоқда. Италиянинг Пиза университети олимлари операцияларни амалга оширишда янада аниқликка эришиш мақсадида визуаллаштиришнинг янги платформаси устида иш олиб боришаяпти. Бу операция жараёнларига кетадиган вақтни тежашга ёрдам беради. Улар ушбу лойиҳани "Vostars" деб номладилар.
“Бу ерда воқелик – албатта операция қилинадиган жой, жарроҳ операция қилаётган мижоз анатомиясидир, – дейди лойиҳа ташкилотчиси Винчесто Феррери. – Биз бу воқеликка ўша мижознинг радиологик суратлари орқали олинган виртуал ахборотни қўшамиз. Умуман олганда, жарроҳлар учун визуаллаштириш платформаси улар ишини нафақат осонлаштиради, балки айрим ҳолларда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Тўғридан-тўғри кўриш имкони бўлмаган ахборотнинг визуаллаштирилиши бошқа усулда сира имкони бўлмайдиган операцияларни амалга оширишга ёрдам беради”.
Махсус “кўзойнак” жарроҳга бемор танасига ичдан назар солиш имконини беради. Бироқ бу тўғридан-тўғри кўриш эмас: операция столидаги тана устига МРТ ва КТ-сканерлаш орқали олинган ички органлар 3D-харитаси жойлаштирилади. Махсус дастур эса операция вазифасига қараб ранг белгиларини қўяди.
“Ишимиз давомида нуқсонларни ёки унинг нотўғри шаклланганини тузатиш мақсадида тез-тез юз скелетига ўзгартиришлар киритишга тўғри келади. Жойнинг ўзида аниқлик ва симметрияни кафолатловчи кўринишни визуаллаштириш имконияти жуда қимматлидир”, – деб таъкидлади Блоньедаги Сант’Орсола университети шифохонаси жағ-юз жарроҳи Жованни Вариали.
2019 йил охирига қадар "Vostars" платформаси Италияда ва Германияда учта клиник синовдан ўтиши лозим, жарроҳлар ихтиёрига эса уни 2022 йилда бериш режаланмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди