17:17 / 09.12.2018
3 702

2018 йилнинг энг оммавий Android-смартфонлари маълум қилинди

2018 йилнинг энг оммавий Android-смартфонлари маълум қилинди
Гаджетлар унумдорлигини таққословчи AnTuTu компанияси Android операцион тизимида ишловчи, 2018 йилнинг энг оммавий смартфонларини маълум қилди. Рейтинг компания сайтида эълон қилинган.

Рейтингнинг энг юқори ўрнини Xiaomi Mi 8 Explorer Edition смартфони эгаллаган. Унинг рейтинги 97 фоизни ташкил қилган. Экспертлар 2-ўринга Samsung Galaxy S9+’ни, 3-ўринга Meizu 16th’ни қўйишган. Бу смартфонлар рейтинги 96 фоизни ташкил қилган.

Huawei Mate 10 Pro, Oppo Find X ва Meizu 16th Plus смартфонлари 95 фоизлик рейтинг билан 4-6-ўринларни бўлишган. 7-ўринга OnePlus 6, 8-ўринга Huawei Mate 10, 9-ўринга эса олдинга сурилиб чиқувчи олд камерага эга Vivo NEX Ultimate қўйилган.

Етакчи ўнталикнинг сўнгги ўрнини Samsung’нинг яна бир қурилмаси – Galaxy S8+ эгаллаган.

Рейтинг етакчиси Mi 8 Explorer Edition юзнинг 3D-сканери ва экран остига жойлаштирилган бармоқ излари сканери билан жиҳозланган. Бироқ 3D-сканер европалик кўринишга эга одамлар юзини таний олмайди, аммо буни минтақани Хитойга ўзгартириб тузатиш мумкин. Шунингдек, смартфоннинг орқа панелида смартфон ичидаги бутловчи қисмлар, жумладан Snapdragon 845 процессори сурати туширилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » 2018 йилнинг энг оммавий Android-смартфонлари маълум қилинди