22:22 / 09.12.2018
3 543

Хитой Huawei директори ҳибсга олиниши сабабли АҚШ элчисига норозилик билдирди

Хитой Huawei директори ҳибсга олиниши сабабли АҚШ элчисига норозилик билдирди
Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Лэ Юйчэн 9 декабрда АҚШнинг Хитойдаги элчисини чақиртириб, АҚШ сўрови билан Канадада Huawei молиявий директори Мэн Ваньчжоунинг ушланиши сабабли унга қатъий норозилик билдирди.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, Хитой АҚШдан Мэн Ваньчжоунинг ҳибсга олинишига сўровини зудлик билан қайтариб олишини талаб қилмоқда.

“АҚШнинг бундай ҳаракатлари Хитой фуқаросининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини жиддий бузади ва жуда ёмон хатти-ҳаракат ҳисобланади. Хитой шу муносабат билан ўз норозилигини билдиради ва АҚШни йўл қўйилган хатоларни тузатиш бўйича чоралар қабул қилиб, Хитой фуқаросини ҳибсга олишга ордерини бекор қилишга чақиради”, дейилган хабарда.

“Хитой АҚШ ҳаракатларига мос равишда кейинги жавоб чораларини ишлаб чиқади”, деб қўшимча қилган Хитой вакили.

Аввалроқ Лэ Юйчэн Канаданинг Хитойдаги элчиси билан учрашувда Huawei молиявий директорининг зудлик билан озод этилишини ҳамда унинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига амал қилинишини кафолатлашни талаб қилган. “Акс ҳолда бу ўз ортидан оғир оқибатларни келтириб чиқаради ва бунга Канада томони тўлиқ жавобгар бўлади”, деб айтган Лэ Юйчэн.

Huawei Technologies компанияси молиявий директори Мэн Ванчжоу 1 декабрда Ванкуверда ушланган. Мэн Ваньчжоу фирибгарлик, хусусан, АҚШ санкцияларини четлаб ўтган ҳолда Эрон билан ишлаганлик айбловлари сабабли АҚШ мурожаати билан ҳибсга олинган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитой Huawei директори ҳибсга олиниши сабабли АҚШ элчисига норозилик билдирди