
Инстаграм бутун дунё бўйлаб янги функцияни ишга тушира бошлади: овозли хабарлар билан алмашиш. Бу ҳақда TechCrunch' га таяниб Kun.uz ёзмоқда.
Хабарни ёзиш учун микрофонни босиш керак, овозли хабарнинг максимал вақти эса бир дақиқани ташкил этади. Ёзувларни бир неча марта эшитиш мумкин, улар хабарлар тарихидан ўчиб кетмайди.
Овозли ёзувни iOS ва Android иловалари орқали шахсий ҳамда гуруҳ чатларида юбориш имконияти бор. Instagram янги функция ёрдамида Viber, Telegram, Facebook Messenger ва WhatsApp мессенжерлари билан рақобатлаша олади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар