22:54 / 13.12.2018
8 526

Samsung Galaxy S10’нинг моделлари нархи маълум қилинди

Samsung Galaxy S10’нинг моделлари нархи маълум қилинди
Samsung Galaxy S10 модел қаторининг смартфонлари расмий тақдимотига 2 ойга яқин вақт қолди. Тақдимот 2019 йил 20 февралда бўлиб ўтади.

Инсайдерлар ушбу смартфоннинг учта модели қанча туришини маълум қилишди. Айтилган нархлар ҳайратга солган. Смартфоннинг энг арзон модели энг қимматидан 2 марта арзонроқ бўлади.

Маълум қилинишича, Samsung янги флагман смартфонларига максимал кўпроқ эътиборни жалб қилиш ва барча рақобатдошларидан ўзиб кетиш мақсадида уларни MWC 2019 кўргазмасига 5 кун қолганда расман тақдим қилади. Шундан кейин телефонларга буюртмалар олиниши бошланиши керак. Смартфонлар кўплаб давлатларда 8 март кунидан сотувга чиқарилади.

Компаниянинг учта янги модели Samsung Galaxy S10, Galaxy S10 ва Galaxy S10+ чиқади. Сўнгра маълум вақтдан кейин сотувга смартфоннинг 5 G тармоқларга улана олувчи модели чиқарилади.

Харидорлар Samsung Galaxy S10 Lite’нинг фақатгина 64 Гб тезкор хотирага эга версиясини 881 долларга харид қилишлари мумкин бўлади. Galaxy S10+’ни эса 128 Гб ва 512 Гб хотирага эга модификацияларда сотиб олиш мумкин бўлади ва улар мос равишда 1007 ва 1260 доллар туради. Премиал Galaxy S10+’ни 128 Гб, 512 Гб ва 1024 Гбли модификацияларда мос равишда 1134 доллар, 1386 доллар ва 1765 долларга сотиб олиш мумкин бўлади.

Янги смартфонлар бир-биридан ўлчамлари, камералари сони, турли технологияларни қўллаб-қувватлаши ва бошқа жиҳатлари билан ажралиб туради. Samsung Galaxy S10 Lite 5,8-дюймли, Galaxy S10 эса 6,1-дюймли ва Galaxy S10+ 6,4-дюймли экран билан жиҳозланади. Барча моделларда Quad HD+ сифатидаги Super AMOLED-дисплейи ишлатилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung Galaxy S10’нинг моделлари нархи маълум қилинди