2019 йилнинг баҳорига қадар Тошкентда симсиз интернет(Wi-Fi)дан фойдаланиш нуқталари сони 5 мингтага етказилиши кутилмоқда.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, ҳозир пойтахтда бундай нуқталарнинг умумий сони 1200 та.
Вазирлик келгусида Тошкент Марказий Осиёда интернетдан фойдаланишнинг умумшаҳар миқёсида симсиз ва кенг полосали тармоғига эга биринчи шаҳар бўлишини маълум қилган.
Интернетдан симсиз фойдаланиш тармоғи лойиҳаси SOLA бренди остида "Asia Wireless Group" компанияси томонидан яратилган. Тизим тармоққа пулли ва бепул уланишни таклиф этади. Бепул кириш реклама ролигини кўриб чиқишдан кейин тақдим этилади. Тизим орқали Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари провайдернинг қамрови доирасида исталган вақтда ва исталган жойда интернетдан фойдаланишлари мумкин.
"Asia Wireless Group" компанияси келгусида Тошкентда Wi-Fi шаҳар тармоғини кенгайтириш ва Жиззах, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Бухоро, Навоий, Урганч ва Қаршида 45 мингдан ортиқ кириш нуқталарини ўрнатишни режалаштирмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»