“Одноклассники” ижтимоий тармоғи 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси биринчи бор ўзининг шахсий Янги йил эфирини ўтказади. “Ҳақиқий Янги йил” шоуси концепцияси томошабинларга йилнинг асосий кечаси дастурини ўзлари белгилаш имкониятини яратиб беради. Шунингдек, шоуни “МИР” телеканалида ҳам томоша қилиш мумкин бўлади (телеканалнинг нисбий томошабинлар давраси 155 млн. кишини ташкил этади). Уни нафақат Россиядаги, балки бутун МДҲ ҳамда яқин ва узоқ хорижий мамлакатлардаги томошабинлар томоша қилиши мумкин.
“Ҳақиқий Янги йил” шоусида иштирок этадиган санъаткорларни, унинг байрамона манзаралари ва алоҳида саҳналарини танлашга томошабинлар ёрдам беради. “Одноклассники” ижтимоий тармоғида фойдаланувчиларнинг хоҳиш ва истаклари олдиндан йиғиб олинди. Бунда фойдаланувчилар юлдузлар эфирда салатлар тўғраши, мандаринлар билан жонглёрлик қилиши ва севимли қўшиқларни куйлаши ҳақида таклифлар билдирди. Бироқ, эфир қаҳрамонлари булар билан чекланиб қолмайди. Масалан, Эмин ва Денис Клявер супермаркетдаги аравачалар билан пойга ўйнайди, Алексей Ягудин ва Татьяна Тотьмянина эса яхмалакка ташриф буюрганларга совғалар тарқатади.
Шунингдек Янги йил эфирида хонанда МакSим, “Моя Мишель” гуруҳи, Ёлка, JukeBox Trio, Burito, Тимур Родригез, Стас Костюшкин, Александр Ревва ва бошқалар иштирок этади.
“Ҳақиқий Янги йил” шоуси 31 декабрь куни Москва вақти бўйича соат 22:00 да бошланади. Уни “Все ОК” ижтимоий тармоғининг расмий гуруҳида барча мосламаларда: “ОК”нинг десктоп ва мобил версияларида, iOS ва Android иловаларида, “ОК Видео” иловасида томоша қилиш мумкин бўлади.
“Одноклассники” ижтимоий тармоғидаги эфир билан бир вақтда “Ҳақиқий Янги йил”нинг телеверсиясини “МИР” телеканали томошабинлари томоша қилади. ОК биринчи бор ўзининг шахсий Янги йил эфирини ўтказиб, у федерал телеканали эфир сеткасининг бир қисмига айланади.
Сўнгги йиллар давомида “Одноклассники” ижтимоий тармоғи Россияда яшовчилар учун Янги йил контентини шу жумладан, телевидениеда шакллашда мунтазам равишда иштирок этиб келмоқда. Шунга кўра, 2017 йилда ОК НТВ билан ҳамкорликда “Жонли Янги йил”ни ўтказиб, унда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари OK Live иловаси орқали телеканалнинг жонли эфирида иштирок этди. Шунингдек, ижтимоий тармоқ “Первый” канали билан ҳамкорликда овоз беришни ўтказди, унда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари “Первый” телеканалида ўтказиладиган Янги йил кечасида иштирок этадиган санъаткорларни танлади.
Марина Краснова, “Одноклассники” ижтимоий тармоғининг “Лента”, “Видео” ва OK Live маҳсулотлари бўйича директор:
– ОК фойдаланувчилари ўзларининг яқин ва қадрдонлари билан ҳиссиётларини ўртоқлашишни хуш кўради, шу муносабат билан биз энг ёрқин байрамлардан бирида улар билан бирга бўлишга ва уларга “Ҳақиқий Янги йил” шоусини таклиф этишга қарор қилдик. Ижтимоий тармоқ технологиялари шарофати билан томошабинлар байрамона тадбирнинг ҳаммуаллифлари бўлиши ва унда бевосита иштирок этиши мумкин. Юлдузли меҳмонлар уларнинг тилакларини рўёбга чиқаради, онлайн-эфирнинг янги интерактив механиклари эса томошага янада қизиқарли тус бағишлайди. “Ҳақиқий Янги йил” – биз йилнинг асосий кечасига тайёрлаган биринчи шахсий шоумиздир, биз ушбу лойиҳа орқали ОК видеоплатформаси ривожланишининг эълон қилинган йўналишини эксклюзив профессионал контент томон давом этмоқдамиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди