13:27 / 05.01.2019
5 656

Ўзбекистонда мобиль алоқа тармоғини кенгайтириш чоралари кўрилади

Ўзбекистонда мобиль алоқа тармоғини кенгайтириш чоралари кўрилади
Ўзбекистонда магистрал телекоммуникация транспорт тармоқлари кенгайтирилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Хусусан, амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда “Ўзбектелеком” АК магистрал телекоммуникация тармоғи ўтказувчанлигини вилоят марказларигача 100 Гбит/с дан 400 Гбит/с гача, туман марказларигача 10 Гбит/с дан 100 Гбит/с гача ошириш чоралари кўрилади.

Шунингдек, мобиль алоқа тармоғи кенгайтирилади. Бу борада амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, бунда мобиль алоқа тармоғини кенгайтириш мақсадида 1050 та GSM база станциялари ўрнатилади.

Бундан ташқари, кенг полосали маълумотлар узатиш тармоқлари ривожлантирилади - амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда: 620 000 портли маълумотлар узатиш қурилмалари ўрнатилади; лойиҳани амалга ошириш натижасида аҳолига (Triple play) Интернет, IP ва видео телефония, IPTV, VPN ва бошқа турдаги замонавий хизматларни тақдим этиш имкониятлари кенгайтирилади.

Оптик толали алоқа линиялари ҳам қурилади. Бу бўйича ишлаб чиқиладиган амалий чора-тадбирларда: 2 000 км оптик толали алоқа линияларини қурилади; лойиҳани амалга ошириш натижасида аҳолига сифатли кенг полосали телекоммуникация хизматлари кўрсатиш имконияти кенгайтирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда мобиль алоқа тармоғини кенгайтириш чоралари кўрилади