13:00 / 07.01.2019
5 720

Швеция мутахассислари узук кўринишидаги компьютер сичқончасини яратишди

Швеция мутахассислари узук кўринишидаги компьютер сичқончасини яратишди
Бу ихтиро маҳсулига «Padrone Ring» дея ном берилди. Ускуна «Bluetooth» орқали ишлайди ва аккумлятори бир марта электр токига тўйинтирилса, кун бўйи тўхтамасдан ишлай олади.

Узук шаклидаги компьютер сичқончаси, шубҳасиз, бармоққа тақилади. Махсус ўтказгичлар ёрдамида ҳаракатларни содир этади. Масалан, узук тақилган бармоқни столга қўйиб, чап ёки аксил тарафга бурсангиз, функциялар адо этила бошланади.

Узук кўринишидаги бу сичқончанинг афзаллик тарафи шундаки, уни бармоқдан ечмай бемалол қўл юваверасиз. Ускуна сув ўтказмайди.

«Padrone Ring» ни ихтирочилар Лос-Анжелесда ўтадиган «Consumer Electronics Show» кўргазмасида кенг омма эътиборига ҳавола этишади. Кўргазма шу йилнинг 9-12 январ кунлари бўлиб ўтади. Узук шаклидаги сичқончанинг нархи 200 доллар миқдорида белгиланган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Швеция мутахассислари узук кўринишидаги компьютер сичқончасини яратишди