12:12 / 08.01.2019
7 656

2019 йилда Ўзбекистонда интернет тезлиги ошадими?

2019 йилда Ўзбекистонда интернет тезлиги ошадими?
Фото: ЎзА
2019 йилда Ўзбекистонда интернет тезлиги ошадими? ЎзАнинг бу саволига ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров жавоб берди.

Вазир ўринбосарига кўра, 2016 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда 100 кишига тўғри келадиган симли кенг полосали тармоқ фойдаланувчилари сони 9,1 тани ташкил этса, бу кўрсаткич МДҲ бўйича ўртача 15,8 тани, дунё бўйича 12,4 тани ташкил этган. Ҳар бир интернет фойдаланувчисига тўғри келадиган уланиш тезлиги 5,7 кбит/секунд бўлса, МДҲ бўйича ўртача 59 кбит/секунд, дунё бўйича эса ўртача 74,5 кбит/секундни ташкил этган.

Ўтган икки йил ичида «Халқаро пакетли коммутация марказлари ва маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида Халқаро пакетли коммутация маркази (ХПКМ) комплекси модернизация қилинди ва мазкур комплекснинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 10 баробарга оширилиб, 80 Гбит/cекунддан 1 200 Гбит/cекундга етказилди. Жами 4 500 километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари ва 6 000 дан зиёд мобил алоқа база станциялари қурилди, симлик кенг полосали тармоқ сиғими 283 000 портга кенгайтирилди, оператор ва провайдерлар учун ташқи интернет нархи 91 АҚШ долларидан 10 АҚШ долларигача пасайтирилди.

Мазкур тадбирлар нафақат телекоммуникация инфратузилмаси кенгайиши, хизматлар сифати яхшиланиши, балки Ўзбекистоннинг рейтинг кўрсаткичлари яхшиланишига ҳам хизмат қилади.

Вазирлик томонидан телекоммуникация хизматлари тезлиги ва сифатини ошириш, телекоммуникация инфратузилмасини яхшилашга қаратилган 2019—2023 йилларга мўлжалланган Миллий дастур лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ҳозирги кунда келишиш жараёнида.

Дастурга асосан:
- 120 000 километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари қурилиши;
- 6 000 дан ортиқ мобил алоқа база станциялари қурилиши;
- Кенг полосали тармоқ сиғими 1,5 миллион портга кенгайтирилиши;
- Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказлари сиғими кенгайтирилиши ва янгиларининг қурилиши;
- Ташқи интернетга уланиш қобилиятини қўшимча 10 баробар ошириш;
- Wi-Fi тармоқларини кенг жорий қилишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 2019 йилда Ўзбекистонда интернет тезлиги ошадими?