«iPhone 11» учталик камера билан жиҳозланиши айтилмоқда (фото)

  • 12 январь 2019, 00:53
  • 3 623
  • Технология
  • «iPhone 11» учталик камера билан жиҳозланиши айтилмоқда (фото)
    Фото: TJournal
    Apple компанияси 2019 йилда iPhone’нинг учта янги талқинини тақдим этади: OLED экранга эга иккита ва LCD экранли битта талқин. Тақдим этиладиган қатордаги асосий смартфон учталик камера билан жиҳозланади, ХR нинг вориси эса иккиталик камерага эга бўлади. Бўлажак моделларнинг номлари ҳозирча номаълум. Бу ҳақда TJournal'га таяниб, Дарё хабар берди.

    Хабар берилишича, 2019 йилда тақдим этиладиган смартфонларнинг асосий қисми камераларнинг янги имкониятлари бўлади.
    Қайд этилишича, «iPhone 11»нинг кичкина талқини иккиталик камерага эга бўлади. Учталик камера эса катта ва нисбатан қимматроқ талқинларга ўрнатилади.

    Фото: TJournal
    Журналнинг маълумотларига кўра, Apple қурилмаларни уларнинг оддий имкониятларини ўзгартириб бўлмайдиган даражагача ишлаб чиққан, бироқ жараён ҳали ҳам давом этмоқда.

    Шунингдек, Apple 2019 йилда ХR ни янгилаш режасини ортга суриши ва смартфоннинг янги талқинини 2020 йилда тақдим этиши мумкин. Қурилмаларнинг аниқ номлари ҳозирча номаълум. Нашр қулайлик учун улардан бирини iPhone 11, бошқаларини эса iPhone XI деб атамоқда.

    » » «iPhone 11» учталик камера билан жиҳозланиши айтилмоқда (фото)