15:15 / 16.01.2019
8 122

Ўзбекистонда «Facebook» ва «YouTube» яна ўчириб қўйилди

Ўзбекистонда «Facebook» ва «YouTube» яна ўчириб қўйилди
Кеча, 15 январь куни Ўзбекистонда 128 кундан буён кириш номаълум сабабларга кўра тақиқлаб қўйилган «Facebook» ижтимоий тармоғи ва «YouTube» халқаро видеопортали ва ниҳоят ишлай бошлагани, 4 ой деганда унга VPN’сиз уланиб бўлаётгани ҳақида ёзган эдик. Афсуски, қувончимиз узоққа бормади, деб ёзмоқда Qalampir нашри.

Орадан 7-8 соат ўтар-ўтмас, яъни соат 18:00 дан кейин яна «Facebook» ва «YouTube»га кириш имкониятини бой бердик. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидек, телефони, компьютери ва бошқа қурилмаларидан VPN’ни ўчиришни улгурмаганлар яна “ҳар қандай эшикни очар ишончли калит”га мурожаат қилишяпти.

Айни вақтда «Telegram», «Instagram» ва «Facebook» каби ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари «Facebook» ва «YouTube»нинг бир муддатлик очиб юборилишини танқидга олиб, “Ўзбектелеком”ни одамларни мазаҳ қилишда айбламоқда.

Ижтимоий тармоқлар тонггача турли танқидий изоҳлар билан тўлиб тошди. Айни вақтда Ўзбекистонда ҳамон «Facebook» ва «YouTube»га VPN’сиз киришнинг имконияти йўқ.

“Катталардан кимдир бизда «Facebook» ва «YouTube» деган сайтлар ишлайдими, деган бўлса “ҳа” деб жавоб бериб, ўша вақтнинг ўзида бир неча соатга очиб қўйишган кўринади”, деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

Яна бир фойдаланувчи эса бошқа фикрни ёзиб қолдирган:
“Facebook ва YouTube’га VPN’сиз киряпман, демак мен Ўзбекистонда эмасман”.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда «Facebook» ва «YouTube» яна ўчириб қўйилди