Малайзиянинг Salam Web Technologies стартапи мусулмонлар учун мўлжалланган биринчи браузерни намойиш этди. Илова ўтган йили пайдо бўлган бўлиб, унга эндигина эътибор қаратилди, деб хабар берди Kun.uz нашри.
Муаллифларнинг фикрича, SalamWeb интернетда бехатар сёрфинг қилиш учун мўлжалланган. Илова очиқ мазмундаги ва мусулмонларни таҳқирловчи материалларни тўсадиган фильтрларга эга. Масалан, браузер фойдаланувчига порнография ва қимор ўйинлари билан боғлиқ сайтларни кўрсатмайди. SalamWeb иловаси Windows, Mac, iOS ва Android тизимлари учун ишлаб чиқарилган.
— Биз интернетни яхшироқ қилмоқчимиз. У яхши ва ёмонга бўлинади, бизнинг браузеримиз яхши интернетга йўл очади, - деди Salam Web Technologies вакили Ҳасни Зарина.
Айни вақтда SalamWeb Малайзия ва Индонезияда яшовчи мусулмонларга мўлжалланган компания келгусида ер юзидаги мусулмон аҳолининг 10%ини ўз иловасига ўтказмоқчи. Bloomberg агентлигининг ёзишича, ҳозирда жаҳондаги мусулмонлар сони 1,8 млрд нафарга яқин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади