Халқаро олимлар гуруҳи уйқуга кетишдан олдин смартфондан фойдаланувчи болаларда уйқу чала бўлиши ва семириш хавфи ошиши ҳамда хавотирлилик кучайишини аниқлашди. Бу ҳақда Kun.uz нашри маълум қилди.
Мутахассислар 11-12 ёшдаги 6616 болани ўрганишда олинган маълумотларни таҳлил қилиб чиқишди. 70 фоиздан кўпроқ бола кечки уйқудан олдин камида бир соат смартфон ёки экрани бор бошқа қурилмадан фойдаланишини айтган. Сўров давомида болалар бу вақтда хонадаги ёруғлик, қанча соат ухлашлари ва ухламасликлари, ухлаш билан боғлиқ муаммолардан азият чекиш-чекмасликлари ҳақидаги маълумотларни ҳам кўрсатишган.
Аниқланишича, чироғи ёқилган уйда смартфондан фойдаланган ёки телевизор кўрган болалар 31 фоиз кўпроқ ёмон ухлашган. Бу ишни қоронғида қилган болаларда уйқу бузилиши эҳтимоли 147 фоизга кўтарилган. Шунингдек, меъёрида бўлмаган уйқу иммунитет пасайиши, тушкунлик, хавотирлилик ва семириш билан боғлиқлиги кўрсатилган.
Баҳолашларга кўра, дунёда 90 фоиз ўсмирлар кунига тавсия қилинган 11 соатдан камроқ ухлашади ва мутахассислар буни гаджетлар тарқалгани билан тушунтиришмоқда. Буюк Британиянинг ўзида 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларнинг 98 фоизи телевизор кўрар, 90 фоиздан кўпроғи смартфондан фойдаланар экан. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди