7 266
Киберхавфсизлик даражаси бўйича энг яхши давлатлар рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Британиянинг Comparitech тадқиқот компанияси киберхавфсизлик даражаси бўйича давлатлар рейтингини тузди. Рейтингга 60 та давлат киритилган бўлиб, унга Япония етакчилик қилмоқда. Охирги ўринни эса Жазоир эгаллаган. Рўйхатга Ўзбекистон ҳам киритилган бўлиб, у 56-ўринни эгаллаган.
Давлатларнинг рейтингдаги ўрнига 7 та мезон, жумладан зарарли дастурий таъминот билан зарарланган мобил қурилмалар ва компьютерлар улуши, пулларни ўғирлаш мақсадида амалга оширилган хакерлик ҳужумлари сони, у ёки бу давлатнинг хкаерлик ҳужумларига тайёрланганлиги, тегишли қонунчилик мавжудлиги кабилар таъсир қилган. Ҳар бир давлат 0 дан 100 баллгача тўплаши мумкин бўлган, бунда тўпланган балл қанчалик кам бўлса, давлат кибертаҳдидлардан шунчалик яхши ҳимояланган ҳисобланади.
Якуний жадвалга кўра, Япония 8,8 балл тўплаган. 2- ва 3-ўринларни Франция ва Италия эгаллаган. Ушбу давлатлар мос равишда 10,6 ва 11,2 балл тўплаган. Энг яхши давлатлар ўнталигига Дания, АҚШ, Ирландия, Швеция, Буюк Британия, Нидерландия ва Сингапур киритилган. Рейтингнинг охирги ўрнини эгаллаган Жазоир 55,8 балл тўплаган.
Ўзбекистон 50,5 балл билан 56-ўриндан жой олган. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатларидан рейтингга киритилган ягона давлат бўлган.
Шунингдек, алоҳида мезонлар бўйича етакчи ёки қолоқ давлатлар ҳам эълон қилинган. Мисол учун, Бангладешда мобил телефонларнинг зарарли дастурлар билан зарарлангани улуши энг юқорилиги, энг кўп компьютерлар зарарлангани Жазоирда қайд қилинган. Пул ўғирлаш мақсадида хакерлик ҳужумларига энг кўп Германия учраган.
Киберҳужумларга энг яхши тайёрланган давлат сифатида Сингапур, энг кам тайёрланган давлат сифатида эса Вьетнам эътироф этилган. Шунингдек, киберхавфсизлик соҳасидаги замонавий талабларга Франция, Хитой, Россия ва Германия қонунчилиги энг яхши жавоб бериши қайд қилинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди