Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ёнғин ўчирувчи квадроцикл яратилди.
“Уз Донг Янг Ко” қўшма корхонасида такомиллаштирилган ушбу восита автомашина ҳаракатланиши учун энг ноқулай ҳисобланган йўлларда ҳам бемалол юра олади. Айниқса, шаҳар шароитидаги тирбандликлар, тор кўчаларда манзилга кириб бориш унинг учун чўт эмас.
— Квадроцикл 100 литр ҳажмли сув сиғими, кичик мотопила, 16 метр шланг, мобиль алоқа воситаси, овозкучайтиргич, сирена билан таъминланган, — дейди бошқарма бошлиғининг ўринбосари Жасурбек Каримов. — Шунингдек, ундан жойларда патруль хизматини, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини ташкил этишда ҳам фойдаланса бўлади. Шу боис уни “Ёнғин ўчириш патрули” деб номладик.
Бугина эмас, “GM Uzbekistan” акциядорлик жамияти билан ҳам янги мослама вужудга келдики, унинг натижасида ёнғин пайтида 5 киши томонидан амалга ошириладиган юмушлар бир киши томонидан бажарилишига эришилди. Бу ишни тез ва сифатли ташкил қилиш имконини беряпти. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”