Energizer компанияси 18 минг мА-соатлик батарея эвазига бир қувватланишда 50 кун ишловчи смартфон яратди.
Гаджетнинг тақдимоти Барселонада 25 февралда бошланадиган MWC 2019 кўргазмасида бўлиб ўтиши керак.
Компания ўз маҳсулотини “бундай кучли батареяли дунёдаги илк смартфон” деб таърифлаган.
Батареянинг тўлиқ заряди 100 соат бетўхтов мусиқа тинглаш ва 2 кун видео кўришга етиши керак.
Шунингдек, смартфон энергия тежовчи технологияларни қўллаб-қувватлайди. Смартфон қуввати гаджетдан одатий фойдаланишда бир ҳафтага етиши кўзда тутилган.
Смартфон 16+2 Мпли олд қўш камерага, 12+5+2 Мпли орқа уч камерага эга. Қурилма MediaTek Helio P70 процессорида ишлайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»