DrainerBot деб номланган мураккаб фирибгарлик кампанияси аниқланди, у Android’даги мобил қурилмалардан интернет-трафикни яширинча сарфлайди. У ҳақда Oracle’га тегишли бўлган Moat компанияси ходимлари хабар қилган.
Топилган зарарли код юзлаб мобил иловаларга жойлаштирилган. Улар қурилмаларда яширин рекламаларни, асосан, видеороликларни ишга туширади.
Бундай дастурларнинг мунтазам ишлаши ҳар ойда 10 гигабайт интернет-трафикни сарфлайди. Шунингдек, зарарли дастур ишламаётган бўлса ҳам, қурилма қувватни тезда йўқотади.
Фойдаланувчи ҳеч қачон ўз гаджети зарарлангани ҳақида билмайди, сабаби рекламалар экранда кўринмайди. Зарарланган иловалар орқасида қуйидагилар бор: 4 Seasons (Full), VertexClub, Perfect365, Touch 'n' Beat - Cinema ва Draw Clash of Clans.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Android қурилманинг ҳар бир эгаси гаджети қизиб кетаётгани ва қуввати тез кетаётганидан эҳтиёт бўлиши лозим. Шунингдек, ишлашнинг секинлашуви ёки тез-тез қайта юклаш ҳамда катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ҳам хавфли белгилар ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»