18:26 / 02.03.2019
11 852

Galaxy A40 кутилганидан арзон нархда сотувга чиқади

Galaxy A40 кутилганидан арзон нархда сотувга чиқади
«Samsung» яқиндагина «бели бақувват» Galaxy A30 ва Galaxy A50 смартфонларини намойиш қилган эди. Энди компания номи ва техник жиҳатларига кўра шу иккаласининг оралиғидаги Galaxy A40 моделини ҳам тақдимотга тайёрлаяпти, деб хабар берди «Терабайт».

Samsung Galaxy A40 ҳақида илк маълумотлар чиққанида, унинг қиймати 300-320 евро бўлиши айтилган эди. Лекин манбаларнинг янги хабарларига кўра, Европада бу моделни 250 евродан бошланувчи нархларда сотишади.

Унинг 6,4 дюймлик AMOLED Infinity-U экрани 2340х1080 пикселлик аниқликда тасвир узата олади. Янги қурилма ҳам Galaxy A30 моделида қўлланган Samsung Exynos 7904 процессори базасида ишлайди. Galaxy A40 тезкор ва доимий хотираси тегишлича 4 ҳамда 64 гигабайтлик ҳажмда бўлиши айтилмоқда. Бош камераси қўшалоқ бўлса керак, аммо қанақа модуллардан иборат – буниси номаълум.

Galaxy A40 смартфони Android 9.0 Pie тизим талқини билан тақдим этилади, лекин намойиш санасини сир тутишмоқда. Лекин манбаларга кўра, «Samsung» то шу йилнинг июнига қадар Ҳиндистонда ҳар ойда биттадан Galaxy A туркумидаги янги моделини тақдим қилади. Шунга қараганда, ушбу девайсни март ойидаёқ кўришимиз мумкин бўлади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Galaxy A40 кутилганидан арзон нархда сотувга чиқади