
АҚШ Патент ташкилоти “Apple” компаниясига ўз планшетлари учун стилус (сенсор ручкаси) ишлаб чиқаришга рухсатнома берди. Бу ҳақда “Apple Insider”га асосланиб, “lookatme.ru” хабар беради.
Бундай стилус “Apple” планшетига симсиз алоқа ёрдамида уланади ва қўл ҳаракатларини ўқиш учун мўлжалланган. У ёрдамида қўл ҳаракатлари билан экранда турли чизиқлар чизиш ёки ёзувлар ёзиш мумкин. Худди шундай функцияни планшет четидаги “Livescribe 3” қурилмаси ҳам бажаради, бироқ бу қурилма унда ўрнатилган инфрақизил камера асосида ишлайди. Стилус эса акселометрдан фойдаланади.
Қайд этиб ўтиш керакки, матбуотда iPen номи билан аталган стилусга патент олиш учун етти йил олдин олдин мурожаат қилинган эди. Энди айтиш мумкинки, бу стилуслар компаниянинг энг узоқ вақт талаб этган лойиҳасига айланди. Ҳозирча, “Apple” стилусни оммавий тарзда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши аниқ эмас. Чунки, компания асосчиси Стив Жобс уни “ёмон дизайн аломати” деб ҳисоблаган эди.
Фото: devicebox.ru
Mанба: kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар