Xiaomi Redmi Note 7 ва Redmi Note 7 Pro’га нисбатан кичик версия бўлган Redmi 7 арзон смартфонини тақдим этди. Моделнинг нархи 100 доллардан бошланади, деб хабар қилмоқда Kun.uz нашри.
Redmi 7 олдинги Redmi 6’га қараганда сезиларли даражада катта экранга эга бўлди. Смартфон HD+ (720×1520 пиксел) кенгликка эга 6,26 дюймлик дисплей, 12+2 Мп.лик иккита асосий камера ва 8 Мп.лик фронтал камера, орқа панелда бармоқ излари сканери билан жиҳозланган. Аккумулятор 4000 мАс ҳажмга эга.
Ускуна асосига саккиз ядроли Snapdragon 632 процессори, 2, 3 ёки 4 ГБ оператив ва 16, 32 ёки 64 ГБ ички флеш хотира айланди. Иккита SIM-карта, 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 b/g/n), Bluetooth 5.0, GPS + ГЛОНАСС, FM-радио, ИК-порт, қулоқчинлар учун 3,5-мм разъем билан жиҳозланган.
Ўлчовлар 158,65×76,43×8,47 мм, оғирлиги эса - 180 граммни ташкил этади. Иш MIUI 10 қобиғига эга Android 9 Pie операцион тизими остида амалга оширилади.
Xiaomi Redmi 7 кўк, қизил ва қора рангларда 2+16 ГБ учун 104 доллар, 3+32 ГБ учун 119 доллар ва 4+64 ГБ учун 148 долларлик нархда тақдим этилади. Хитойда сотувлар 2019 йил 26 мартда бошланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»