Telegram мессенжери фойдаланувчилари энди хусусий суҳбатларда ҳам ўзларида, ҳам суҳбатдошларида барча хабарларни ўчира оладилар. Бу ҳақда мессенжер ишлаб чиқувчиси Павел Дуров маълум қилди.
Энди фойдаланувчилар суҳбатларда жўнатилган барча хабарларни ўчириш имконига эга бўлдилар.
“Хабарни ким, қачон жўнатгани аҳамиятга эга эмас – сиз уни тўлиқ назорат қила оласиз. Агар истасангиз, иккала томондан ҳам бутун суҳбатни ўчира оласиз”, деб ёзган Дуров.
Аввал фойдаланувчилар охирги 48 соат давомида жўнатилган хабарларнигина ўчира олишган. Энди бу чекловлар бекор қилинди. Бундан ташқари, Telegram махфий чатлар деб аталувчи чатларни тўлиқ ўчиришга рухсат беради.
Шунингдек, мессенжерда махфийлик имкониятлари кенгайтирилди – энди фойдаланувчилар ўз хабарлари учинчи кишиларга жўнатилиши ҳолатида исмлари ва суратларини яшира оладилар.
Дуровнинг фикрича, янги имкониятлар фойдаланувчиларга ўз маълумотлари устидан самарали назоратни ўрнатишни таъминлайди. Унинг таъкидлашича, эски ёзишмалар унинг муаллифига қарши ўнлаб йиллар кейин қарши қўлланиши мумкин эди, чунки маълумотлар суҳбатдош томонида сақланиб қоларди ва унга таъсир қилиб бўлмасди.
Шунингдек, Telegram жамоасида баъзи фойдаланувчилар хабарларни ўчириш имкониятини суиистеъмол қила бошлашлари мумкинлигини англашлари, бироқ махфийлик ва маълумотлар назорати аҳамиятлироқ экани таъкидлаб ўтилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади