date
views 6 331

Журналистлар учун “Алоқада бўл-2015” ижодий танловининг ғолиблари эълон қилинди

Журналистлар учун “Алоқада бўл-2015” ижодий танловининг ғолиблари эълон қилинди

Beeline ва ICTNEWS сайтининг таҳририяти алоқа ва телекоммуникация соҳаси ҳақидаги энг яхши журналистлик иши учун ўтказилган “Алоқада бўл-2015” танловининг якунларини сарҳисоб қилдилар. Танловига ишлар 2015 йилнинг 9 октябтидан 15 декабрига қадар қабул қилинган ва ушбу вақт мобайнида [email protected] электрон манзилига Ўзбекистоннинг турли минтақаларидаги ОАВ дан ўнлаб аризалар келдиб тушган.

Мазкур воқеани шарҳлар экан, Unitel МЧЖ жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков шундай деди: ““Алоқада бўл” танловини тўрт йил давомида ўтказиб келмоқдамиз, ва бу вақт ичида унинг нафақат сони, балки сифати ҳам ўзгарди. 2012 йилда журналистлар ишида аксарият мавзулар телеком-соҳага мансуб бўлган бўлса, бугун юборилган ишларда жаҳон рақамли революциясининг таъсири сезилиб турмоқда – танлов иштирокчилари мобил иловалар, девайслар, технологиялар, электрон ҳукумат ва бошқа мавзуларда ёзганлар. Телеком-журналистика даражаси кун сайин ошиб бормоқда, ва бу сўзсиз соҳа иштирокчилари, ўқувчилари ва томошабинларини ҳурсанд қилади”.

Танлов ғолиблари ва совриндорларини табриклаш маросими 18 декабр куни Darhon бизнес-марказида ўтказилди. Еттита иштирокчига эсдалик ҳайкалчалари, ғолиблик дипломи, шунингдек қимматбаҳо совғалар: Samsung Galaxy Note 10.1 планшети (I ўрин), Samsung Galaxy S III Mini смартфони (II ўрин), UZTE Grand V7 смартфони (III ўрин) ва Wi-Fi роутерлар берилди.

Mobinfo.uz сайти муҳаррири Жамолиддин Турдимов “Алоқада бўл” танловининг ғолиби, деб тан олинди. Иккинчи ўринни Potrebiteli.uz сайтидан Юлия Аипкина эгаллади. Учинчи ўрин Sharh.uz мухбири Шарофитдин Тулегановга берилди, Аскар Якубов, Борис Бабаев, Малика Реймбаева ва Рахимжон Султоновлар эса танлов лауреатларига айландилар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Журналистлар учун “Алоқада бўл-2015” ижодий танловининг ғолиблари эълон қилинди