16:16 / 01.01.2015
6 043

LG компанияси ўйин ишқибозлари учун эгилган мониторни ишлаб чиқаришини маълум қилди

LG компанияси ўйин ишқибозлари учун эгилган мониторни ишлаб чиқаришини маълум қилди
LG компанияси ўйин ишқибозларига мўлжалланган “UntraWide” эгилган мониторини ишлаб чиқаришини маълум қилди, Бу ҳақда “The Verge”га асосланиб “Kun.uz” ёзади. Монитор Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган “CES 2015” кўргазмасида намойиш қилинади.

Компаниянинг хабар беришича, монитор FreeSync технологияси билан жиҳозланган ва диагонали бўйича 34 дюйм ўлчамга эга. Мониторнинг эгилган моделидан ташқари, ясси модели ҳам таклиф этилади. Компанияда мониторлардан, шунингдек, биржадаги брокерлар ҳам фойдаланишлари мумкинлиги айтиб ўтилди. Улар ёрдамида ациялар нархининг ўзгариш графигини кузатиш қулай бўлади.

Янги мониторлар қачон савдога чиқарилиши маълум қилинмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » LG компанияси ўйин ишқибозлари учун эгилган мониторни ишлаб чиқаришини маълум қилди