
Фото: «xChip»
«Xiaomi» маиший техникалари сафи «Mi Cordless Steam Iron» дазмоли ҳисобига яна биттага кўпайди. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилди.
Бошқа дазмолларга ўхшаш дазмол: буғлаш ва ҳароратни бошқариш функциялари бор, битта устун жиҳати — унинг сими йўқ.
Дазмол электр тармоғига симда уланувчи мосламага қўйиб қизитилади. «Mi Cordless Steam Iron»нинг қуввати — 2000 Вт, унга 280 мл.гача сув қуйиш мумкин.
Дазмол 200 даражагача қизийди. Икки дақиқагача сақланувчи бу ҳарорат битта кийимни текислаш учун бемалол етади.
Янги маҳсулотнинг нархи 30 доллар атрофида белгиланган, у қачон сотувга чиқарилиши ҳозирча маълум қилинмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар