«Samsung» компанияси маркетинг мақсадида ўзининг инқилобий гаджети – «Galaxy Fold» буклама смартфонининг бир нечтасини тавсиф қилиш учун журналистларга тарқатганди. Аммо уларнинг дисплейидаги носозлик туфайли реклама кампанияси акс таъсир кўрсатди. Бу ҳақда «Терабайт» хабар берди.
Манбаларга кўра, жанубий кореялик техногигант энди ўша «Galaxy Fold»ларнинг барчасини қайтариб олишга киришган. Шу билан бирга, ушбу моделнинг АҚШдаги савдоси тўхтатилган, Хитойда сотувга чиқарилиши кечиктирилган.
«Galaxy Fold» смартфонларининг энг муҳим жойи – экранида муаммо чиққан: айримларида дисплейнинг баъзи жойлари бўртиб қолган, бошқаларда эса унинг сенсори тегинишларни тўғри қабул қилмаган... Баъзи журналистлар эса, билмасдан экраннинг устки қатламини олиб ташлашган – улар буни шунчаки сотувдан аввал дисплей юзасини ҳимоялаш учун қўйилган плёнка деб ўйлашган.
«Samsung»нинг аноним қолишни истаган бир ходими сўзларига кўра, бу муаммолар «Galaxy Fold» сотувга чиқишидан аввал ҳам кузатила бошлаган экан. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади