Калифорния университети олимлари Сан-Францискода ўзига хос мия имплантанини тақдим қилишди. Science News хабарига кўра бу мослама мия активлигини ҳисобга олган ҳолда фикрларни жумлалар билан овозли тарзда ифодалайди.
Ихтирочилар беш кишининг сўзлашув даврида овоз пайчалари ҳаракати, мия фаоллашувини кузатиб, махсус электродлар ишлаб чиқдилар. Кейинчалик имплантантлар ёрдамида жағ, тил, лаблар ҳаракатларига мувофиқлаштирилди ва бу ҳаракатларнинг миядаги ўзгаришларга мослиги текширилди. Шундан сўнг ҳар бир киши сўзлашувининг виртуал модели яратилди.
Инсоннинг сўзлаш жараёнидаги мия фаолияти модели яратилганидан сўнггина фикрлашни ўқиш синаб кўрилди ва мия фаоллиги овозларга айлантирилди. Кузатувчиларнинг маълум қилишича, чиққан овозларнинг тахминан 70 фоизи тушунарли бўлган.
Олимлар шу билан бирга бу ихтиронинг кенг омма орасида қўллашга ҳали эрталиги, хусусан оғир касалликлар, масалан инсульт туфайли гапира олмайдиган ёки овоз пайчалари зарарланганларга нисбатан қўллаб бўлмаслигини билдиришган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди