Дунёдаги энг яхши смартфонлар ўнталиги (фотогалерея)

  • 29 апрель 2019, 10:00
  • 1 439
  • Технология
  • Дунёдаги энг яхши смартфонлар ўнталиги (фотогалерея)
    Мутахассислар қайси смартфон яхши-ю, қайси бири ёмон эканини аниқлашни қийин деб топди, дея маълум қилади «Дарё» нашри.

    Агар фақат смартфон тақдим этадиган функцияларнинг ўзини ҳисобга олганда, анча осон бўларди. Бу смартфонни баҳолашда муҳим омил, аммо бошқа омиллар ҳам бор. Нарх, смартфон ҳақида қолдирилган изоҳлар, дизайн ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

    Қуйида BusinessInsider мутахассислари томонидан тузилган Топ-10 смартфонлар тақдим этилган.

    10. iPhone X

    Фото: «Вести Экономика»
    iPhone X — Apple корпорациясининг iPhone турига мансуб смартфон. 2017 йил 12 сентябрда Стив Жобс театрида iPhone 8, iPhone 8 Plus билан бирга намойиш этилган. У Apple А11 процессори билан ишлайди.

    2436×1125 ҳажмдаги Super Retina экранига эга, диагонали 5, дюйм, 458 ппи; Apple маҳсулотлари ичида OLED технологиясини ишлатган биринчи смартфон ҳисобланади.

    Блокдан тез чиқариш ва Apple Pay’ни тасдиқлаш учун янги Face ID технологияси ўрнатилган: у телефон эгасининг юзидан таниб олади. Асосий камера 12 мегапиксел ва иккитали оптик барқарорлаштиргичдан фойдаланади.

    9. Samsung Galaxy S9 Plus

    Фото: «Вести Экономика»

    Samsung Galaxy S9+ 2018 йил 25 февралда намойиш қилинган Samsung Electronics компаниясининг смартфони ҳисобланади. Samsung Galaxy S серияси таркибига киради.

    Танқидчиларнинг фикрича, телефон ташқи кўриниши ва вазифаларига кўра, кўп жиҳатдан Galaxy S8 ва S8+ смартфонлари билан бир хил. Аммо янги смартфоннинг нархи анча юқори.

    Янги аппаратларнинг камераси рецензентлар томонидан юқори баҳоланган. Шунингдек, танқидчилар томонидан юқори баҳо олган янгиликлардан бири — бармоқ изи сканерининг жойлашувидир: S8 ва S8+ смартфонларида камера ёнида жойлашган эди, янгисида эса камеранинг тагида жойлашган.

    8. iPhone XS ва iPhone XS Max

    Фото: «Вести Экономика»
    iPhone XS ва iPhone XS Max 2018 йил 12 сентябрда iPhone XR билан бирга намойиш қилинган Apple корпорациясининг смартфони ҳисобланади. Apple А12 Bionic процессори ва iOS 12 операцион тизими билан ишлайди.
    Орқа камераси 12 мегапиксел, олд камераси 7 мегапиксел.

    7. Samsung Galaxy Note 9

    Фото: «Вести Экономика»
    Samsung Galaxy Note 9 2018 йил ёзда Россияда сотувга қўйилган.
    Samsung аввалги барча энг яхши инновацияларни бир моделга йиғган ва техник созликни аъло даражага кўтарган.

    6.Google Pixel 3 ва Pixel 3 ХL

    Фото: CNet
    Pixel 3 ва Pixel 3 ХL энг яхши камерага эга смартфон ҳисобланади.
    Pixel 3 селфи-камераси икки объективдан иборат. Бири оддий селфи учун, иккинчиси кенг бурчакли селфи учун.

    5. Galaxy S10

    Фото: «Samsung.com»

    Samsung Galaxy S10 — 2019 йил 20 февралда тақдимоти бўлиб ўтган. Smartфон Infinity-О деб номланувчи янги технологияли экранга эга.
    Бармоқ излари сканери яна ўзгарган: энди у ултртовушли ва экраннинг тагида жойлашган.

    4. Galaxy S10 Plus

    Фото: «Samsung.com»
    Dynamic Amoled дисплейга эга — С10 ва С10+ 3040х1440 пикселда ишлайди.
    Томонларининг мувофиқлиги — 19:9. Экран диагонали — 6,4 дюйм.

    3. iPhone XR

    Фото: «Вести Экономика»

    iPhone XR —Apple А12 Bionic процессори ва iOS 12 операцион тизими асосида ишлайди.
    Дисплейи — Liquid Retina HD, диагонали 6,1 дюйм.

    2. Galaxy S10e

    Фото: «Samsung.com»

    Galaxy S10е, С10 ва С10+ ташқи кўринишидан S9 и S9+ смартфонларига ўхшаш. Фақат янги моделнинг олд камерасида Infinity-O’дан фойдаланилган.
    Экран диагонали 5,8 дюйм, оператив хотираси 6/8 гегабайт.

    1. OnePlus 6Т

    Фото: «Вести Экономика»
    Нашрнинг ёзишича, қурилмада рақиблариники каби кўп функциялар йўқ. Аммо унинг чиройли дизайни, тез қувват олиши ва бу қувватнинг узоқ вақтга етиши, иловалари смартфонни юқори поғонага олиб чиққан.

    Фикрлар

    » » Дунёдаги энг яхши смартфонлар ўнталиги (фотогалерея)