Фото: Samsung
Samsung мобил контентни қулай кўриш учун экранини вертикал ҳолатга буриш мумкин бўлган 43 дюймли Sero телевизорини ишлаб чиқарди. Компания телевизор вертикал видеони кўришни хуш кўрувчи ёшлар орасида оммалашишига умид қилмоқда.
Телевизор биринчи навбатда мобил контентни кўриш учун мўлжалланган. Уни NFС технологияси ёрдамида смартфонга улаш мумкин. Телевизорни қолган вақт одатдагидек ишлатиш мумкин.
Фото: Samsung
Бундан ташқари, Sero’га 60 ваттли карнай ва сабвуферлар ўрнатилган. Бунинг ҳисобига телевизорни мусиқий марказ сифатида ҳам қўллаш мумкин бўлади. Ундан шунингдек рақамли фоторамка сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. Телевизорга Bixby овозли ёрдамчиси ўрнатилган.
Фото: Samsung
Samsung янги телевизорни Жанубий Кореяда май охирида 1600 минг доллар атрофида сотувга чиқаради. Телевизорнинг қолган давлатларда сотувга чиқарилиши борасида ҳозирча маълумот йўқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади