10:50 / 04.05.2019
3 633

«Ўзбектелеком» янги UZ-IX пиринг тармоғини ишга туширмоқда

«Ўзбектелеком» янги UZ-IX пиринг тармоғини ишга туширмоқда
«Ўзбектелеком» АЖ томонидан ишлаб чиқилган янги пиринг тармоғи жаҳондаги машҳур интернет-ресурслар ва порталларни маҳаллийлаштириш ҳамда сифатли миллий контентни ривожлантириш бўйича лойиҳалар яратиш имконини беради. Бу интернетдан фойдаланиш даражасига ижобий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистонда ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши халқаро интернет-канал юкламасини маълум даражада мақбуллаштириш имконини беради ва интернет-ресурсларнинг оқилона тақсимланишини таъминлайди.

Масалан, ҳозирги кунда «Ўзбектелеком» АЖ ва Россиянинг йирик медиа-контент таъминотчилари – «Ivi.ru» МЧЖ (ivi.ru) билан қўшма лойиҳаси мавжуд. Лойиҳа Ўзбекистонда сифатли, лицензияли медиа-контентни тақдим этишга хизмат қилади. Ўзбекистонликлар дунё аҳли билан бир пайтда сўнгги хорижий кинофильмлар, телесериаллар ва мусиқий премьералардан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлди.

Uz-IX тармоғи – бу «Ўзбектелеком» АЖ бошқаруви остидаги инфратузилма бўлиб, унинг барча иштирокчилари (пиринг-шериклари) ўзаро трафик алмашишлари мумкин.

Айни пайтда тармоқдан, хостинг майдончасидан ёки медиа-контентдан фойдаланиш хизматларини кўрсатган ва тегишли лицензияга эга юридик шахс пиринг тармоғи иштирокчиси бўла олади.

Таъкидлаш жоизки, Uz-IX янги пиринг тармоғининг ташкил этилиши амалдаги TAS-IX пиринг тармоғининг муқобили ёки унинг ўрнини босувчи тармоқ ҳисобланмайди. «Ўзбектелеком» АЖ аввалгидек TAS-IX «Маълумот узатиш тармоқлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш маркази» нодавлат нотижорат ташкилотининг аъзоси ва TAS-IX трафиги алмашиш тармоғи фойдаланувчиси ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Ўзбектелеком» янги UZ-IX пиринг тармоғини ишга туширмоқда