17:07 / 04.05.2019
4 051

Интернет асосчиси тармоқнинг асосий хавфи нима эканини айтди

Интернет асосчиси тармоқнинг асосий хавфи нима эканини айтди
Тим Бернерс-Ли интернет яратилганининг 30 йиллигига атаб очиқ хат эълон қилди. У тармоқнинг имкониятларини суиистеъмол қилиш хавфи ҳақида сўз юритди ва уни яхшилаш устида ишлашга чақирди.

World Wide Web Foundation ташкилоти сайтида нашр қилинган мақолада Бернерс-Ли глобал тармоқ одамлар ҳаётини қулайроқ қилгани, бироқ шунда ҳам унинг имкониятларини суиистеъмол қилиш хавфи мавжудлигини айтди.

Бугун интернетдан келиб чиқиб, ечиш керак бўлган асосий хавфлар сифатида Бернерс-Ли қуйидагиларни санаб ўтди:
- давлатлар томонидан ҳомийлаштирилган хакерлар ҳужуми каби қасддан қилинган ҳаракатлар ва интернетдаги жиноят;
- қалбаки рағбатни яратувчи, кликбейт ва ёлғон хабар тарқатилишини қўллаб-қувватловчи платформалар;
- ижобий мақсадларни кўзлаб яратилган платформаларда онлайн-мулоқот вақтида маданиятнинг пасайиши каби кутилмаган салбий оқибатларнинг юзага келиши.

Интернет асосчиси бу муаммоларни янги қонунларни яратиш, тармоқ фойдаланувчилари учун рағбатни ўзгартириш, шунингдек мавжуд платформаларни кўздан кечириш ва янгиларини яратиш орқали ҳал этишга чақирди.

«Ҳукумат, тармоқ ва биргина одамнинг ўзинигина айблай олмайсиз. Соддалаштирилган ёндашув қувватимизни еб битиради, чунки биз муаммоларнинг сабабига диққатни қаратиш ўрнига унинг белгилари билан курашяпмиз. Буни тўғри амалга ошириш учун эса глобал веб-ҳамжамиятига бирлашишимиз лозим», - дея ундамоқда Бернерс-Ли.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Интернет асосчиси тармоқнинг асосий хавфи нима эканини айтди