date
views 5 811

Samsung Galaxy S7 смартфонининг дизайни маълум бўлди

Samsung Galaxy S7 смартфонининг дизайни маълум бўлди

GizmoChina сайти ўзининг манбасига асосланган ҳолда смартфон учун ғилофлар ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан тақдим этилган Samsung Galaxy S7 суратларини намойиш қилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Суратларда смартфон ғилоф ичида жойлашган ҳолатда бўлса ҳам, бу унинг тахминий кўринишини тушуниш имконини берди. Унинг овоз баланд-пастлигини созловчи тугмаси корпуснинг чап, блокловчи тугма эса ўнг томонда жойлашган. Қувватлаш учун порт, қулоқчин учун разъем ҳамда динамик корпуснинг қуйи қисмида жойлашган.

Суратда смартфоннинг турли хил диагоналдаги версиялари учун ғилофлар тақдим этилган. Бу Samsung Galaxy S7 билан биргаликда Samsung Galaxy S7 Plus версияси ҳам тақдим этилишини билдиради.

Аввалроқ Samsung Galaxy S7 2016 йилнинг феврал ойида тақдим этилиши маълум қилинган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung Galaxy S7 смартфонининг дизайни маълум бўлди