9 май, пайшанба куни, миллиардер Жефф Безос Blue Origin компанияси томонидан ишлаб чиқилган, Ойга қўниш учун космик аппарат макетини тақдим этди. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилмоқда.
Қурилма Blue Moon номи билан аталди, у юк ва техникани Ой юзасига етказиб бера олади. Хусусан, гап гольфкар ҳажми билан тенг бўлган тўртта кичик ровер ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, Blue Moon Ойдан сунъий йўлдошларни орбитага чиқара олади, дея хабар берди Безос.
«Биз ишни ўз муддатида охирига етказа оламиз, бу уч йил аввал бошланганлигимиз сабабли рўй беради. Қолиш мақсадида Ойга қайтиб бориш вақти келди», - деди Безос.
Безос 55 ёшда, у Amazon раҳбари ва асосчиси, шунингдек, Blue Origin ҳамда The Washington Post нашриёт уйи эгаси. Forbes журналига кўра, у дунёдаги энг бадавлат одам. Март ойида Безоснинг бойлиги 131 миллиард долларга баҳоланган.
Мазкур тақдимот маросимини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: ВИДЕО «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди