Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси Қўқонда йилига 10 минг донагача электромобил ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Лойиҳа қиймати - 300 миллион доллар, дастлабки серияли электромобилни ишлаб чиқариш 2023 йилга мўлжалланган.
«Қўқон» эркин иқтисодий зонасида автомобилларни серияли ишлаб чиқариш ташкил этилади. Қуввати йилига 10 минг дона электромобил бўлган завод қурилиши 2021 йилда бошланиши керак.
Лойиҳада Жанубий Кореянинг Hyundai, Evergreen Motors (МДҲда KIA ва Hyundai расмий дистрибьютори), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги иштирок этади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 1000 иш ўрни яратилади.
Бу Hyundai’нинг Ўзбекистонда автомобилсозлик соҳасидаги биринчи лойиҳаси эмас. Компания Наманган вилоятида 1 тоннадан 50 тоннагача юк кўтариши мумкин бўлган юк автомобиллари, шаҳарлараро ва туристик автобуслар, шунингдек, махсус транспорт воситалари йиғишни йўлга қўяди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди