Дунёда энг оммавий бўлган мессенжерлардан бири WhatsApp яхши ҳимояланмагани туфайли унинг ичига шпион дастурлар яширин равишда ўрнашиб олиши мумкинлиги аниқланди, деди Россия Давлат Думасининг ахборот технологиялари хавфсизлиги қўмитаси аъзоси Евгений Лифшиц. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб Спутник маълум қилмоқда.
Бундан олдин Financial Times нашри май ойининг бошида бутун дунёда минглаб телефонларда WhatsApp дастур орқали яширинча ўрнатилган Исроилда ишлаб чиқилган шпион дастурлари мавжудлиги ҳақида хабар қилган эди. WhatsApp мессенжеридан бутун дунё бўйича 1,5 миллиард киши фойдаланади.
“Бугунги кунда киберқурол бозори илдам ривожланмоқда. Кимда керакли дастурлар яратувчи малакали мутахассислар бўлса - у бундан фойдаланиб пул ишлаши мумкин. WhatsApp дастури телефоннинг аппарат қисмига таъсир қилиши мумкин. Шунинг у чун ушбу шпион дастур телефоннинг исталган бўлимига кириш имконига эга бўлган”, - дейди Лифшиц.
Мутахассис фикрига кўра, вирус қалбаки телефон қўнғироғи орқали мессенжер ичига ўрнашиб олган. Фойдаланувчи ушбу қўнғироққа жавоб берса ҳам бермаса ҳам у дастур ичига кириб олиш хусусиятига эга бўлган. Шпион дастур ташқи томондан ўзини ҳеч қандай кўрсатмаган.
Худди шундай йўл билан нафақат WhatsApp, балким исталган дастур ичига вирус киритиш мумкин, агар унинг ҳимоясида “туйнуклар” бўлса. Хох у телефон, ракета ёки самолётнинг бошқарув тизими бўлсин, дейди мутахассис.
Айни дамда WhatsApp компанияси ушбу туйнукдан холи бўлган дастурнинг янгиланган версиясини чиқарди. Вирусдан ҳалос бўлиш учун телефондаги мессенжерни янгилаб олиш кифоя, дейилган хабарда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар