19:48 / 17.05.2019
3 840

Германияда ҳайдовчисиз учар такси намойиш қилинди (видео)

Германияда ҳайдовчисиз учар такси намойиш қилинди (видео)
Германиянинг Lilium стартап компанияси беш ўриндиқли учар таксини намойиш қилди. Компанияда таъкидланишича, бу дунёда биринчи тадқиқот. Lilium вакилининг сўзларига кўра, яқинда қурилма синовдан ўтказилди: ўзи мустақил ҳавога кўтарилди, ҳавода туриб, ерга қўнди.

Учар таксини 36 дона электр мотор ҳаракатга келтиради. Бу вертикал тарзда кўтариш ва қўниш имконини беради. Қурилма соатига 300 кмни босиб ўтиши мумкин.

Бир нечта компаниялар бунга ўхшаш қурилмаларни синовдан ўтказишганди, бироқ улардан ҳеч бири бортига иккитадан ортиқ одамни олиш имкониятига эга бўлмаганди.

“Биз ҳар доим ўриндиқлар сонини бештага етказишга ҳаракат қилгандик – бу янада кўпроқ саёҳлар учун осмонни очиб беради”, - дейди Lilium асосчилардан бири Дэниел Виганд.

Энди қурилма яна бир неча синов парвозларини ўтказиши керак бўлади. Lilium компанияси 2020 йил ўрталарида бу моделларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга умид қилади.

Учар таксилар Airbus, Uber бошқа стартап компаниялар томонидан синовдан ўтказилмоқда.

Ушбу транспорт воситасининг тарафдорларининг сўзларига кўра, учар таксилар шаҳар аҳолиси ҳаракатчанлигини ошириб, атроф-муҳитнинг ифлосланишини камайтиради.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Германияда ҳайдовчисиз учар такси намойиш қилинди (видео)