Энергия тежовчи чироқлар (лампалар) электр энергияси истеъмоли жиҳатидан анъанавий – чўғланма лампаларга нисбатан тежамкор эканлиги маълум. Уларни ҳам икки турга бўлиш мумкин: симоб буғи асосида ёритувчи (люминесцент) ҳамда ёруғлик-диодли (LED) лампалар.
Булар орасида LED-чироқлар энг тежамкори ва хавфсизи ҳисобланади, лекин франциялик мутахассислар бу фикрни инкор этишяпти. Ушбу мамлакатнинг Озиқ-овқат, атроф-муҳит, меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги (Agency for Food, Environment and Occupational Health and Safety – ANSES) эълон қилган ҳисоботда шундай дейилади, деб хабар берди «Терабайт».
Мазкур ҳужжатда таъкидланишича, LED-чироқлар кўзнинг тўр пардаси ҳужайралари бузилишига ва кўриш қобилиятининг пасайишига олиб келиши мумкин.
LED-лампалар (светодиодлар) хоналарни ёритишда энг яхши вариант ҳисобланиб келади, чунки улар жудаям кам қувват талаб қилади. Бундан ташқари, замонавий ёруғлик-диодли лампаларни смартфон орқали бошқариш, масалан – ёрқинлигини ва рангини созлаш мумкин. Шунга қарамасдан, ANSES экспертлари уларни саломатлик учун зарарли, деб топишди.
Бундан ташқари, интенсивлиги паст бўлган чироқлардан мунтазам фойдаланиш кўз тўр пардасининг «қариш» жараёнини тезлаштириб, турли касалликларга олиб келиши мумкин, дейишмоқда улар.
Қайд этиш керакки, LED-чироқлар нафақат хоналарни ёритишда, балки аксарият смартфон, планшет ва ноутбук экранларида ҳам ишлатилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди