date
views 5 840

iPhone 8 тасвирланган биринчи видео “кўпни кўрган” муҳандисларни ҳам ҳайратлантирди

iPhone 8 тасвирланган биринчи видео “кўпни кўрган” муҳандисларни ҳам ҳайратлантирди

Интернетга Apple компаниясининг янги флагман смартфони концепциясининг илк видеоси чиқиб кетди. “Келажак телефони” деб аталаётган бу смартфон созламаларни бошқариш учун ён экран билан таъминланади. Гаджет тахминларча 2017 йилдан бозорга чиқарилади. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Apple муҳандислари ўз ҳамкасблари, мутахассислар ва оддий фойдаланувчиларни ҳайратланишдан чарчашмаяпти. Бу гал Apple’да iPhone 8 учун 5К кўрсатиш қобилиятига эга 5 дюймли диплейни нафақат тўлдирувчи, балки гаджет созламаларини бошқариш тизимининг тўлақонли аъзосига айланувчи ноёб ён экран ўйлаб топилди.

Смартфон ғояси муаллифлари унинг кўрсаткичларини ҳам анчага оширишди – смартфон 6 гигабайтли тезкор хотира ва 128 гигабайтли ички ўрнатилган ҳотира билан таъминланади.

Смартфоннинг “мияси” 8 ядроли, 2,5 ГГц такт частотасига эга А10 процессори бўлади, яна битта 8 ядроли Power VR GT8600 процессори графика учун жавоб беради. Асосий камеранинг суратга олиш қобилияти 20 Мп, олд камераники эса 12 МП бўлади. Батарея ҳажми 3000 мА-соатни ташкил қилади. Смартфон iOs 10 операцион тизими билан бошқарилади.

Яқинда интернетга 2016 йилда намойиш қилинадиган iPhone 7 смартфонининг биринчи видеоси чиқди. Видеога кўра, янги смартфонда дисплей атрофидаги рамка қурилманинг бутун эни бўйлаб жойлаштирилади.

Смартфоннинг орқа томонида вспишка учун тешик йўқ, дисплей эса тирнашларга барқарор ва мустаҳкам сапфир ойна билан қопланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone 8 тасвирланган биринчи видео “кўпни кўрган” муҳандисларни ҳам ҳайратлантирди