1 июлдан бошлаб давлат субдоменидаги сайтларга киришда ишлатиладиган трафик учун ҳақ олинмайди

  • 23 май 2019, 15:36
  • 1 186
  • Технология
  • 1 июлдан бошлаб давлат субдоменидаги сайтларга киришда ишлатиладиган трафик учун ҳақ олинмайди
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қилингани ҳақида хабар бергандик.

    Унга кўра, олис ва қишлоқ аҳоли пунктларига телекоммуникация ва интернет хизматлари кириб бориши таъминланади.
    Шунингдек, белгиландики:
    • Wi-Fi технологияси бўйича симсиз маълумотлар узатиш учун сигнал қувватидан қатъи назар 2400-2483,5 МГц ва 5000-5999МГц радиочастота полосаларида эксплуатацион йиғим ва радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайди;
    • давлат кўчмас мулкидан телекоммуникация объектларини ўрнатиш учун фойдаланганлик ижара тўловининг энг кам ставкалари, оширувчи коэффициентларни қўлламаган ҳолда, «симли электр алоқаси»дан фойдаланиш мақсади бўйича ставкага тенг миқдорда қўлланилади.

    Қарор билан:
    Телекоммуникация операторлари ва провайдерларига 2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат субдоменида (gov.uz) жойлаштирилган ахборот ресурсларига киришда ишлатиладиган трафик учун ҳақ олмаслик тавсия этилди.

    Телекоммуникация операторлари ва провайдерларига 2022 йил 1 январга қадар телекоммуникация объектларини қуриш-монтаж ишларини, радиоэлектрон воситаларни ўрнатиш майдончаларини (жойларини) ўрнатилган тартибда келишгандан сўнг, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан параллел равишда амалга оширишга истисно тариқасида рухсат этилди.

    Фикрлар

    » » 1 июлдан бошлаб давлат субдоменидаги сайтларга киришда ишлатиладиган трафик учун ҳақ олинмайди