date

Beeline‘дан янги йил совғаси: симли Интернет абонентлари учун 2016 Мб

Beeline‘дан янги йил совғаси: симли Интернет абонентлари учун 2016 Мб

Beeline FTTB ва ADSL симли Интернети абонентлари учун янги йил акциясини ўтказмоқда. 1 январдан 10 январга қадар актив статусда бўлган барча абонентларга 2016 Мб миқдорида қўшимча бонус тақдим этилади.

Воқеани шарҳлар экан, Buzton ҚК бош директори Ораз Абдуразаков шундай деди: “Янги йил совғалари анъанасини давом эттиришдан мамнунмиз, ва январ ойини бонуслардан бошлаб, абонентларимизни бутун йил давомида ҳурсанд қилишга умид қиламиз. 2016 йилда абонентларимизда янада кўп ёқимли янгиликлар кутишига ваъда бераман”.

Янги йил бонусининг амал қилиш муддати – 2016 йил 31 январга қадар. Бонус 4 январдан 11 январгача бўган вақт ичида тақдим этилади, ва асосий трафик тугагандан сўнг амал қилади. Сарфланмаган бонус трафик кейинг ойга ўтказилмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline‘дан янги йил совғаси: симли Интернет абонентлари учун 2016 Мб