
Фото: «Deskgram»
«Samsung» компанияси янгиланган «Galaxy A» туркумининг илк смартфонларини тақдим этганидан атиги икки ойгина вақт ўтиб, уларнинг «кичик» вакиллари нархлари тушира бошлаган эди. Энди эса арзонлашув янги – «Galaxy A50» моделига ҳам етиб келди, деб хабар бермоқда «Терабайт».
Кутилганидек, бу смартфоннинг арзонлашуви ҳам Ҳиндистон бозоридан бошланди. Ҳозирда «Galaxy A50» моделининг стандарт – 4 ГБлик тезкор ва 64 ГБлик ички хотирага эга варианти 22 долларга арзонлади. Энди ҳиндистонликлар уни атиги 267 АҚШ долларига тенг нархда харид қилишлари мумкин.
«Galaxy A50» смартфонининг «катта», яъни 6/64 гигабайтлик хотира билан таъминланган вариантининг нархи эса яхшигина – 36 долларга пасайди. Яъни, эндиликда Ҳиндистонда уни 310 долларга олиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар