
Катта Ит (BigDog) номи билан танилган LS3 роботи “нафақага кузатиладиган” бўлди, деб хабар бермоқда Terabayt.uz нашри. Жанг майдонининг машина юра олмайдиган жойларида АҚШ аскарларига зарурий анжомларни етказиши мўлжалланган жанговар робот эскирган ва бесўнақай деб топилди. Шунингдек, у жуда қаттиқ овоз чиқариб ишлайди ҳамда ўт-ўланлар орасига яширина олмайди.
Шунга қарамасдан лойиҳа жуда қизиқарли эди. Робот ит 180 килограмм оғирликдаги юкларни таший олади ва машина мутлақо ўта олмайдиган шароитларда ҳаракатланишга қодир. Юриш қийин шароитларда соатига 6,4 км масофани ўтади, 35 градус қияликка ўрмалаб чиқиши мумкин. Тўрт оёғида турли сенсорлар жойланган бўлиб, улар қабул қилган ахборотни марказий компьютер бошқаради. Унга лазерли гироскоп ва бинокуляр кўриш тизими ўрнатилган. BigDog узунлиги — 0,91 метр, бўйи — 0,76 метр, вазни эса 110 килограмм.
BigDog тўғрисида New Scientist, Popular Science, Popular Mechanics ва Wall Street Journal нашрлари мақола эълон қилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар