
Экспертлар Москва аҳолиси таъмирлаш учун энг кўп олиб келадиган смартфонларни маълум қилишди, деб ёзади «Кun.uz» нашри.
Маълум бўлишича, энг кўп ишдан чиқадиган смартфонлар iPhone 6, 5S, 5 ва 6S экан. Apple қурилмалари таъмирлашга берилган барча смартфонларнинг учдан бир қисмини ташкил этади. Кейинги ўринда Samsung A5, S3 ва A3 моделлари (18 фоиз) ва Хитойда ишлаб чиқарилган смартфонлар жойлашган (27 фоиз). Хитой смартфонлари орасида энг кўп таъмирлашга бериладиганлари Huawei Nova 2, Honor 8, Xiaomi Redmi Note 4 ва Redmi 4X ҳисобланади.
Apple смартфонлари носозлигида энг кўп учрайдиган сабаб батареянинг ишдан чиқиши (30 фоиз ҳолатларда), Хитой брендларида экран ишдан чиқиши (56 фоиз ҳолатларда), Samsung моделларида эса корпусни таъмирлашдир (20 фоиз ҳолатларда).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар