3 047
«Ўзбектелеком»: «Интернет тезлиги 10 баробарга оширилгани рост, энди кабелларни янгилаш керак»
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Телекоммуникация соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг тижорат масалалари бўйича директори Алишер Зуфаров ва бошқа мутасадди ходимлар ОАВ вакиллари мурожаат қилган саволларга жавоб беришди.
▪️ Жумладан, «Ўзбекистонда интернет тезлиги қачон ҳақиқатан ҳам 10 баробарга оширилади?» деган саволга Зуфаров қуйидагича жавоб қайтарди:
«Ўзбектелеком» АК томонидан Халқаро пакетли коммутация маркази комплекслари модернизация қилинди ва шу тариқа ХПКМ комплексларининг умумий ўтказиш қобилияти 10 баробар: ўзгартирилган трафиги 110 Гбит/с.дан 1200 Гбит/с.гача ўсди.
Бу — Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 марта яхшиланди, дегани. Энди эса кабеллар ва бошқа интернет қурилмаларини янгилаш, ана шу тезликка мослаш керак. Ҳозирги вақтга қадар 4 минг км.дан ортиқ мис кабеллар янгиланди, XDSL технологияси ёрдамида хизматлар сифати яхшиланди. Жорий йилнинг биринчи чорагида 2 минг 408 та кўп қаватли уй, 1108 та мактаб замонавий алоқа хизматлари билан таъминланди.
«Ўзбектелеком» АК ва бошқа ижтимоий объектлар учун GPON технологиясидан фойдаланган ҳолда замонавий телекоммуникация хизматларини тақдим этиш учун 5000 км.дан ортиқ оптик-толали алоқа линиялари йўлга қўйилмоқда».
▪️ Ўзбекистон интернет рейтингида қачон кўтарилади?
«Ўзбектелеком» матбуот котиби Александр Сучковнинг айтишича, Ўзбекистон аслида рейтингда анча юқори ўринда бўлиши керак. Чунки қўшни мамлакатларда 4G интернетнинг ўзи йўқ.
«Айрим рейтингларни кўриб, нега бу қадар паст поғонада эканимизга ўзимиз ҳам ҳайрон қоламиз», – деди Александр Сучков.
▪️ Интернет тезлашганини аҳоли нима учун сезмаяпти?
«Чунки уларнинг уйларига, офисларига ўрнатилган қурилма бу тезликка жавоб бермайди. Тасаввур қилинг: сизга трассада соатига 200 км тезлик билан ҳаракатланиш рухсат этилган бўлсаю, сизнинг транспортингиз бу тезликка мослашмаган бўлса, бари яратилган имконият бефойда. Аввал қурилмани алмаштириш керак», – деди Сучков. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди