06:34 / 07.06.2019
3 397

Юзни таниб олиш – ҳушёрликми ё хуфия? (видео)

Юзни таниб олиш – ҳушёрликми ё хуфия? (видео)
Британияда полициянинг юзни автоматик таниб олиш технологиясидан фойдаланишига қарши биринчи маҳкама жараёни бошланган.

Кардифф шаҳри яшовчисининг айтишича, полиция камералари ўтган-кетган ҳамманинг юзини суратга олиш билан шахсий ҳаётга дахл қилаётган экан.

Полиция эса қонунни бузмаётганини айтади.
Ўзбекистонда ҳам юзни таниб олиш технологиясидан фойдаланиш аллақачон бошланган.

2017 йилнинг ноябрида Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ўнлаб ходимларга юзни таниб олиш ва бармоқ изини аниқлаш дастурига эга бўлган планшетлар берилганини маълум қилган эди.

Қандай ишлайди?

Камералар ўтиб бораётган ҳар бир йўловчи юзининг биометрик харитасини суратга муҳрлайди.
Ўша шахснинг ўзигагина хос бўлган белгилар кейин қидирувдаги шахслар билан солиштирилади.

2017 йилда худди шу камераларда кардиффлик Эд Брижснинг суратини олишган.

"Мен егулик олиш ва у-бу нарса харид қилиш учун ишхонамдан чиққандим. Кардиффдаги дўконлар жойлашган кўчада полиция машинасини кўриб қолдим. Машинадаги "юзни автоматик таниб олиш технологияси" деган ёзувни кўриб улгургунимча камералар мени суратга олиб бўлган эди. Мен буни шахсий ҳаётимга мисли кўрилмаган даражада дахл қилиш деб ҳисоблайман", – дейди у.

Бу ҳар куни ўзининг ташвиши билан банд минглаб одамларнинг ўзлари бехабар ва розилигисиз биометрик маълумотлари олинади дегани.
Аммо ҳозирга қадар полициянинг бу маълумотлардан қандай фойдаланишини тартибга солувчи қонун йўқ.

Шахсий ҳаёт дахлсизлиги

Британиядаги "Liberty" гуруҳи адвокатларига кўра, бу – одамларнинг хабарисиз уларнинг ДНК ёки бармоқ изларини олиш билан баробар.
Аммо хавфсизлик бўйича экспертлар бу фикрга қўшилмайди.

Уларнинг фикрича, полициянинг захиралари кам, жиноятчилик эса кўпайиб бормоқда, терроризм хавфи катта.
Шунинг учун ҳам полицияга бу усулдан фойдаланишига изн берилиши керак дейишади улар.

Би-би-си мухбирининг фикрича, Британияда бошланган маҳкамада ҳозир Ички ишлар вазирлиги ва парламентга ҳисобот берувчи мустақил ахборот вакили идораси ҳам жалб этилган.

Маҳкама қарори бу тизимдан қачон ва қанчалик фойдаланиш мумкинлиги борасида муҳим йўриқнома бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Юзни таниб олиш – ҳушёрликми ё хуфия? (видео)