date
views 5 869

Миср ҳукумати Facebook’даги мухолиф уюшмаларнинг маъмурларини ҳибсга олди

Миср ҳукумати Facebook’даги мухолиф уюшмаларнинг маъмурларини ҳибсга олди

Мисрда Facebook ижтимоий тармоғидаги 23 та мухолиф уюшманинг маъмурлари ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Мисрда 25 январда мамлакатда юз берган инқилобга 5 йил бўлишидан олдин ҳукумат уюшмалар иштирокчилари ундаётган янги норозилик акцияларидан хавфсирамоқда.

Ҳаммаси бўлиб норозиликка ундашда икки нафар эркак ва бир аёл ҳибсга олинди. Ҳукуматнинг фикрича, улар мамлакатда тақиқланган “Мусулмон биродарлар” гуруҳининг тарафдорлари ҳисобланади.

Агентликнинг таъкидлашича, 2011 йилда ижтимоий тармоқлар қўзғолонни ташкиллаштиришда катта роль ўйнаган ва ҳукумат бундай ҳолат яна такрорланишини истамаяпти.

Аввалроқ Мисрда Facebook функцияларига бепул киришни тақдим қилувчи Free Basics бепул хизмати тўсиб қўйилгани маълум қилинганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Миср ҳукумати Facebook’даги мухолиф уюшмаларнинг маъмурларини ҳибсга олди