20:48 / 09.06.2019
2 795

Xiaomi чивинларга қарши гаджетни тақдим этди (фото)

Xiaomi чивинларга қарши гаджетни тақдим этди (фото)
28 м.кв. ўлчамдаги хона учун бир фумигатор кифоя қилса, бутун квартирага 3 ускунадан иборат тўплам етарли.

Май ойида тақдимоти бўлиб ўтган Xiaomi Mijia Mosquito’нинг янгиланган версияси аллақачон AliExpress онлайн бозорида сотувда. Ускунанинг ёлғиз ўзи бутун ёзни чивинлардан халос бўлган ҳолда ўтказиш имконини беради.

Қонсўрарлар ҳашаротларга қарши пластина ёрдамида йўқ қилинади ва уни амал қилиш муддати тугагандан сўнг мустақил равишда янгилаш мумкин. Агар ускуна кунига 8 соат давомида иш режимида турса ҳам пластинани алмаштиришга зарурат 720 соат ёки 3 ойдан сўнг пайдо бўлади.

Янгиланган ускуна 22дБ шовқинга эга.
Уч ускунадан иборат тўплам умумий ҳисобда 20 доллардан сотувга чиқарилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi чивинларга қарши гаджетни тақдим этди (фото)