
«Ўзбектелеком» АК абонентлар учун қулайлик яратиш мақсадида, 2016 йил 1 январдан телефон алоқа хизматлари учун янги қўшимча «Шаҳар», «Вилоят» ва «Республика» тариф режаларини амалга киритди. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» АК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги тариф режалари абонентларга телефон тармоғидан киритилган лимит доирасида шаҳар, вилоят ёки бутун Ўзбекистон бўйлаб чиқиш қўнғироқларидан фойдаланиш имконини беради. Бунда «Ўзбектелеком» АК тармоғи ичидаги киритилган лимитга «Ўзбектелеком» АК “ЎзМобайл” филиали ГСМ ва CДМА тармоғига чиқиш қўнғироқлари ҳам киради.
Бундан ташқари, барча тариф режаларида киритилган лимитда Ўзбекистондаги бошқа алоқа операторлари тармоғигда чиқиш қўнғироқлари кўзда тутилган.
Барча янги тариф режаларида кириш қўнғироқлари – бепул!
Янги тариф режалари билан қуйида танишиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар