Telegram ёзишмалари ўз сервери ва чатларда яхши ҳимояланган. Махфий чатлар ҳам қўшимча функциялар билан яхши ҳимояга эга. Пайдо бўлганига 6 йил тўлган бўлса-да, ҳозиргача бирорта байт ҳам учинчи томон қўлига ўтмаган. Шунинг учун ҳозир Хитой, Эрон ва Россия каби давлатлар бу мессенжерни блоклаш йўлларини қидирмоқда.
Лекин мессенжер хавфсизлиги яхши бўлишига қарамай, қурилмангиз бировнинг қўлига тушиб қолганда сизнинг маълумотларингиз тарқалиб кетиши мумкин. Қуйида Telegram-аккаунтингизни қўшимча ҳимоялаш бўйича бир нечта маслаҳатларни берамиз.
Иккиёқлама парол
Telegram иловасига янги қурилмадан киришда одатда SMSдан фойдаланилади. Бу ишлаб чиқаришда ўзи шундай ҳимояланган. Аммо сиз мобил операторингизга, ҳукуматга ишонмасангиз ёки шунчаки назоратни кучайтирмоқчи бўлсангиз, унда қўшимча парол билан ҳимоялашни тавсия қиламиз.
Бунинг учун «Созламалар» > «Махфийлик» > «Икки босқичли аутентификация» ва паролни ўрнатинг.
Махфий чатлар
Агар сизнинг ёзишмаларингиз бошқа қурилмаларда кўринишини истамасангиз, «Махфий чатлар»дан фойдаланинг (асосан телефон орқали, компютердаги Telegram иловасида бундай функция йўқ). Очиқ шифрлаш ҳисобига бу ёзишмаларни фақатгина икки томон кўра олади. Ҳатто кимдир SMS паролга эга бўлиб, аккаунтингизга кирса ҳам, махфий чатларни ўқий олмайди.
Бундан ташқари, махфий чатларни ўзи ўчирадиган таймерни ҳам созлашингиз мумкин. Бунда муддат тугаганда ёзишмалар ҳар икки қурилмадан ҳам автоматик тарзда ўчиб кетади.
Қурилмада ҳам гап кўп
Сизнинг қурилмангиз (телефон, планшет) маълумотларингизни сақлайдиган асосий воситадир. Қурилмангизга кира оладиган одамлардан бирорта мессенжер сизни ҳимоя қила олмайди.
Қурилмани зарарли дастурлардан ҳимоялаш учун операцион тизимни энг охирги версиягача янгиланг ва шубҳали манбалардан иловаларни ўрнатманг. Шунингдек, Telegram расмий иловаларидан фойдаланиш ҳам тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди